Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июнь 2026

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади.

Очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган масалалар юзасидан таклиф ва мурожаатлар қабул қилинади. Шу муносабат билан , барча тадбиркорлик субъектлари вакилларини жорий йилнинг 5 июн куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотда иштирок этишга таклиф этамиз.

Маълумот учун: (75)-225-03-11
Манзил: Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси 43-уй

5 июн 2026 йил | Соат 15:00

9 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech