Ўзбекистон Республикасида 2026 йил 15 январ — 28 феврал кунлари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Рўйхатга олиш 2 босқичда амалга оширилади:
1 босқич (15–31 январ)
17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади.
Бу қулай, тез ва замонавий усул бўлиб, уйдан чиқмасдан рўйхатда қатнашиш имконини беради.
2 босқич (4–28 феврал)
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшетлар орқали рўйхатга олиш жараёнларини амалга оширади.
Бу босқичда ҳар бир хонадонга борилиб, шахсий маълумотлар аниқланади.
Нима учун бу муҳим?
Рўйхат натижалари:
- давлатга аҳолининг ҳақиқий сони ва таркиби ҳақида аниқ тасаввур беради;
- янги иш ўринлари, мактаблар, шифохоналар ва инфратузилмаларни режалаштиришда асос бўлади;
- қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни тўғри тақсимлаш имконини яратади.

