Гиёҳвандлик ва наркоманияга қарши курашиш: тизимли тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ёшларни зарарли иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Йиғилиш доирасида ходимларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласи, уларнинг инсон соғлиғига ҳамда жамият ривожига етказадиган жиддий зарарлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир давомида:
Гиёҳвандликнинг ҳуқуқий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жазоларга оид махсус видеоролик намойиш этилди.
"Аср вабоси"га қарши курашишда ҳар бир ходимнинг ҳушёрлиги ва ижтимоий масъулияти муҳимлиги таъкидланди.
Биз соғлом жамият тарафдоримиз!
@kashdavaktiv

