Давлат активларини бошқариш агентлигини Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш ҳамда муаммоларга ечим топиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Келиб тушаётган мурожаатлар мазмунига кўра тегишли тартибда ўрганилиб, масъул ходимлар томонидан ҳар бири бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Айрим мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилган бўлса, бошқалари юзасидан тегишли тушунтириш ва ҳуқуқий тавсиялар берилмоқда.
Шунингдек, мурожаатларни қулай murojaat.gov.uz орқали юбориш мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.

