Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан Яккабоғ тумани "Оқтош" МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рустамов томонидан Яккабоғ туманидаги "Оқтош" МФЙда фуқаролар ва тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбир давомида давлат мулкини хусусийлаштириш, бўш турган объэктлардан самарали фойдаланиш ҳамда ижара муносабатларига оид масалалар кўриб чиқилди. Қабул жараёнида фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли тартибда ижрога йўналтирилди. Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар бошқарма бошлиғининг шахсий назоратига олинди.

