Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги “Роадшоw” тақдимоти ўтказилди
Жорий йилнинг 30-май куни Давлат активлари агентлиги томонидан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки обектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида “Роадшоw” тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот Давлат активлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Хусанов, Агентликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аслиддин Рустамов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев, вилоят ҳудудий ташкилот раҳбарлари бошчилигида ҳамда тадбиркорлар ва инвесторлар иштирокида бўлиб ўтди.

