Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Бўриев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзи ўқиган Китоб туманидаги 50-сонли мактаб ҳовлисига 100 тўп, бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Тошев ўзи ўқиган Қарши шаҳридаги 4-сонли ҳамда Исмоил Жўраев ўзи ўқиган Қарши шаҳридаги 11-сонли мактаб ҳовлисига 100 тўп, жами 200 тўп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.


Маълумот учун, Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ташаббус билан чиқиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзлари таҳсил олган мактаб ва боғчаларга 100 донадан 500 донагача дарахт кўчатлари экиш лозимлиги таъкидлаб ўтилган.



