Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди



Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бозорлардан ташқари, корхона ва ташкилотларда ҳам арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиши маълум қилинган эди.
Бугун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ишчи-ходимлари учун турли хил арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.



