Давактив агентлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарияти "Шаматон" маҳалласида бўлди.
Шаҳрисабз туманидаги "Шаматон" МФЙда Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рустамовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш учун давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштириш жараёнлари таҳлил қилинди.
Мурожаатлар атрофлича тингланиб, уларни қонуний ҳал этиш чоралари кўрилди. Муддат талаб қилувчи мурожаатлар бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, бошқарма томонидан ижро интизоми назоратга олинди.

