Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бино ва иншоотларнинг зилзила бардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 17-апрелдаги ПҚ-161-сон қарорининг 1-иловаси 23.1-бандида Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, республикада рўйхатдан ўтган барча интернет сайтларга бепул равишда аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ҳаволасини ўрнатиш вазифаси белгиланган. Шу муносабат билан, аҳолини фавқулодда вазиятлар, шу жумладан зилзилада тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи электрон материаллардан фойдаланиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича фойдали электрон материаллар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий веб-саҳифаси орқали (https://gov.uz/fvv/sections/aholini-favqulodda-vaziyatlarda-togri-harakat-qilishga-orgatuvchi-foydali-havolalar/) аҳолига маълумотларни кенг ёритиш ва тарғибот қилиш мақсадида “Аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи фойдали ҳаволалар” бўлими яратилди.

