Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Март 2026

26-март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

26-март санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

538 та лот онлайн ауцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 37 млрд сўм бўлган 324 та лот 43,3 млрд сўмга реализация қилинди.

давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

- сони 20 та
- бошланғич нархи 9,4 млрд сўм
- сотилган нархи 10,8 млрд сўм

ер участкалари:

- сони 39 та
- бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
- сотилган нархи 3,9 млрд сўм
- ер майдони 5,1 га

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган мастер-режа асосидаги йер участкасида терасса шаклидаги эко-боғ ва дам олиш масканлари ташкил этиш учун йер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=22317545)

қишлоқ хўжалиги ерлари:

- сони 72 та
- бошланғич нархи 0,9 млрд сўм
- сотилган нархи 1,2 млрд сўм
- ер майдони 333,1 га

бошқалар:

- сони 193 та
- бошланғич нархи 23,4 млрд сўм
- сотилган нархи 27,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1013 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 21,7 трлн сўм бўлган 109 646 та лот савдога қўйилган.

10 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech